Жорий йилнинг 25 январь куни соат 23:30 да Андижон вилояти Шаҳрихон туманида жойлашган Асака авторураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва соат 01:53 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 700-800 кв.м майдон ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан-жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари чиққан.