Ўзбекистонда аҳоли жон бошига кунига ўртача 4,7 минг литр сув сарфланади, бутун республика бўйича эса йилига 54,5 миллиард куб метр сув истеъмол қилинади. Мамлакат киши бошига сув истеъмол бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган.
Worldometer хизмати маълумотларига кўра, Туркманистон бир киши бошига кунлик сув истеъмоли бўйича 15,9 минг литр билан рейтингда етакчилик қилмоқда. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари ҳам етакчилар қаторида: Тожикистонда кунига 4,5 минг литр, Қирғизистонда 4,2 минг литр, Қозоғистонда 3,5 минг литр сув истеъмол қилинади.
Чили ва Гайана Туркманистондан кейин 2-3-ўринларни эгаллаган.
Ҳиндистон йилига энг кўп сув истеъмол қилади – 761 миллиард куб метр.