Афсуски сўнгги вақтларда жамиятисмизда оилавий зўравонликларнинг сони кўпайиб бормоқда. Ўзбек халқи аёллари азалдан оилапарвар, сабрли бўлиб миллий қадриятларимизни улуғлаб келишган. Аммо недир сабабки, бугун оилалардаги даҳшатли жанжаллар ва зўравонликлар авж олиб, кишининг дилини ҳира торттиради.
Жумладан Самарқанд вилоятининг Паиариқ туманида эркак турмуш уртоғи билан жанжаллашиб қолиб, вояга етмаган фарзандлари куз унгида ута шафқатсизлик билан аёлининг жағ, ияк ва елкасига қули ва оеқлари билан бир неча маротаба уриб, тепган.
Маълумотларга кўра, суд-тиббии экспертизасининг хулосасида, аёлнинг танасида, яъни иягида, жағ ва елкасида қонталашлари билан жағ ва иягда епиқ синиб силжиши каби тан жароҳати мавжудлиги курсатилган.
Аёл турмуш ўртоғи унга доимии зуровонлик қилиб келганлигини, лекин 4 нафар фарзанди борлиги сабабли ҳаммаси яхши булиб кетар деб уилаб чидаб яшаб келганлигини айтган. Аёлнинг сўзларига кўра, у уйга доим маст ҳолда келади ва жанжал кўтаради.
Бир куни у билан гап талашиб тортишиб қолганлигини, шу вақт турмуш уртоғи вояга етмаган фарзандларини куз унгида уни жағига бир неча маротаба муштлаб ва еқасидан ушлаб бошига бир неча маротаба муштлаб урганлигини айтган.
Қайд этилишича, аёл оғриқларга чидай олмай, қўрқувдан қўшнисиникига қочган. У ердан онасига қўнғироқ иқлиб уни олиб кетишларини сўраган. У онаси билан шифохонага борганида жароҳатлар оқибатида икки томон жағи синиб кетганлиги аниқланган. Шифокорлар унга темир аппарат қуиишган.
Шунингдек, эри 5 ешли қизини бермасдан келаеётганлиги, у билан ярашмаслигини, соғлиғини тиклаши учун сарф қилган харажатларини ундириб беришни ҳамда унга нисбатан қонунии чора куришни сураган.
Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 1261-моддаси 5-қисми «в» банди билан аибли деб топилди ва 3 иил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси таиинланган. Жазони манзил колонияларида уташ белгиланган.