42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар бермоқда.
Аниқланишича, Бўстонлиқ туманида яшовчи 42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни мўмай даромад топадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, фоҳишалик билан шуғуллантириш мақсадида Истанбулга жўнатмоқчи бўлган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида у аёлларни Тошкент-Истанбул авиарейси орқали Туркия давлатига жўнатаётган вақтида вилоят ИИББ тезкор ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан ЖКнинг 135-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.