Россиядан Қозоғистон орқали Ўзбекистонга 3,8 млрд куб метрга яқин газ етказиб берилади. Бу ҳақда «Агентство нефтегазовой информации» нашри хабар берди.
Янги шартнома имзоланиши билан мамлакатлар ушбу ҳажмларни сезиларли даражада кенгайтиришга келишиб олинди. Маълумки, транзитнинг ўсиши Ўзбекистоннинг саноат ва энергетика учун табиий газга бўлган эҳтиёжи ортиб бораётгани билан боғлиқ.
Аввалроқ, Россия Ўзбекистонга нефт етказиб бериш ҳажмини оширганини маълум қилган эдик.