Эндиликда ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловлар фақатгина электрон шаклда қабул қилиниши маълум қилинди. Бу ҳақда “Ўзсувтаъминот” хабар берди.
Тартиб 1-декабрдан жорий этилади.
Айтилишича, ушбу ўзгартириш соҳадаги очиқликни таъминлаш, ҳамда коррупцион ҳолатларни тугатиш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тугатилади.
Истеъмолчилар тўловларни амалга оширишда қуйидагилардан фойдаланишлари мумкин:
kabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет орқали;
@uzsuvbot Телеграм боти орқали.