Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкорлари қайси давлатлар

Хитой энг йирик ҳамкор давлат бўлиб турибди.

Ўзбекистоннинг 2022-2024 йиллардаги йирик савдо ҳамкорлари билан ташқи савдо айланмаси ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Унга кўра, Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкори бўлиб, умумий савдо ҳажми 2024 йилда $10,2 млрд. га етган. Шу билан бирга, экспорт ҳажми камайиб, $1,7 млрд. ни ташкил қилган, импорт эса $8,5 млрд кўрсаткич билан сезиларли даражада ошган. 

Россия билан савдо айланмаси $9,9 млрд. га етиб, экспорт ва импортда барқарор ўсиш кузатилган.

Қозоғистон, Туркия ва Корея Республикаси билан савдо ҳажми ҳам ортган. Бунда Туркия билан экспортнинг юқори кўрсаткичлари ижобий ҳолатни намоён қилмоқда. Германия, Ҳиндистон ва бошқа давлатлар билан ҳам савдо кўрсаткичлари ўсишда давом этмоқда. 

Корея Республикаси билан савдо ҳажми 2024-йилда $3,6 млрд. ни ташкил этган. Экспорт $1,8 млрд, импорт эса $1,7 млрд кўрсаткичда бўлган.

Шунингдек, Германия, Франция, Ҳиндистон ва Афғонистон каби давлатлар билан савдо ҳажми ҳам ўсишда давом этган. Айниқса, Германия билан савдо 2024-йилда $969 млн, Ҳиндистон билан эса $770 млрд.ни ташкил этган.