Мамлакатнинг транспорт-логистика тизимини рақамлаштириш доирасида юк ташувлари шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга мўлжалланган ягона E-logistika рақамли платформаси яратилди.
Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, ушбу платформа орқали юк ташувлари ва логистика хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди.
E-logistikaʼни ишлаб чиқиш ва жорий этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони доирасида кўзда тутилган бўлиб, харажатларни камайтириш, ташув жараёнларини тезлаштириш ва логистика хизматлари сифатини яхшилашга қаратилган.
Платформа аллақачон бозор иштирокчилари — юк жўнатувчилар, ташувчилар ва қабул қилувчилар учун фойдаланишга тайёр.