У меъёрдан 12 баробар ортган. Пойтахтдаги ҳаво сифати зарарли деб баҳоланмоқда.
17 февраль ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан 12 баробарга ошган. Маълумотлар IQAir порталида келтирилган.
Соат 09:05 да Ўзбекистон пойтахтидаги мониторинг станцияси 154 AQI натижасини кўрсатди. PM2.5 концентрацияси ЖССТтомонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача йиллик қийматидан 12 баравар юқори.