Отабек Назиров янги лавозимга тайинланди

Отабек Назиров Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикасининг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси Бош директори этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ушбу Жамғарма рақобатбардош маҳаллий компанияларга инвестициялар киритиш, шунингдек, хусусий маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан узоқ муддатли ўзаро фойдали шериклик муносабатларини йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган.

У Ўзбекистонда ўз фаолиятини 2018 йилда инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимида бошлаган, кейинчалик Халқ таълими вазирининг ўринбосари сифатида фаолият юритган. 2019 йилнинг январь ойидан буён Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келган.

.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *