10 йилдан буён қидирувда бўлган наркобарон Дубайда қўлга олинди

Дубай полицияси Европага ноқонуний равишда миллионлаб долларлик гиёҳванд моддаларни олиб кирган, “Арвоҳ“ лақабли франциялик наркобарон Муфид Бушибини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Интерфакс“ хабар берган.  

“Гарчи француз детективларида Бушибининг 20 йиллик фотосурати бўлган бўлсада, бизнинг тезкор гуруҳларимиз мавжуд маълумотларни, фотосуратлар ва видео материалларни таҳлил қилиш ҳамда сунъий интеллектнинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда унинг жойлашган жойини топишга муваффақ бўлишди“, деган Дубай полицияси ходими Жамол Салам ал-Жаллафа.

Тергов маълумотларига кўра, наркобарон Европага йилига 60 тонна гиёҳванд моддаларни олиб кирган, уларнинг тахминий қиймати 82,6 миллион долларни ташкил қилган.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *