Шерматов Қорақалпоғистонга “юриш” қилди

Aйни кунларда Қорақалпоғистон Республикасида ишчи ташриф билан бўлиб турган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ҳудудлардаги мактабларнинг аҳволи ва таълим даражаси билан танишмоқда.
Хусусан, Тўрткўл туманидаги мукаммал таъмирлаш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган 12-умумтаълим мактабининг ҳолати билан танишди, мактаблардаги дарсларда иштирок этиб, инглиз тили бўйича ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятлари билан қизиқиб кўрди. Мактабдаги шароитни яхшилашга доир таклифлар берди.
Ташриф давомида вазир туманнинг “Оқбошли” овул фуқаролар йиғинида жойлашган ҳамда мукаммал таъмирлаш режалаштирилган 13- ва 44-умумтаълим мактабларида ҳам бўлди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *