Яна бир Қашқадарёлик спортчи ўлдирилди

Бу ҳақида марҳумнинг яқинлари ижтимоий тармоқларда хабар беришмоқда.
Хабарга кўра, марҳум спортчини номаълум шахслар аёлининг кўз ўнгида шафқацизларча ўлдириб кетилган.
Мазкур қотиллик юзасидан Бош прокуратура ҳамда ИИВ томонидан ҳали расмий баёнот берилмаган.
Эслатиб ўтиш жоиз, жорий йилнинг 19-июл Ўзбекистон ММA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этган, марҳумга яқин бўлган айримлар бу транспорт ҳодисасини уюштирилганлигини даъво қилишган эди. Бундан ташқари, 17-августда ММA бўйича яна бир спорт устаси, М. Хонтўраев шогирди бўлган Қашқадарёлик Элбек Раҳимов ҳам номаълум шахслар томонидан ўлдирилган эди.

Leave a comment

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan