РРТМ маълум қилади…

Радиоалоқа, радиоешиттириш ва телевидение маркази расмийлари хабар беришича, Тошкент телеминорасида металл конструкцияларни коррозияга қарши бўяш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 14-17- сентябр кунлари давомида соат 09:00 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида Тошкент телеминорасида жойлашган рақамли телеузаткичлар орқали эфирга бериладиган давлат нодавлат ҳамда хорижий телеканаллар вақтинча заҳира рақамли телеузаткичлар орқали эфирга тарқатилиши таъминланади.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *