Наманганда 59 ёшли аёл ЙТҲ оқибатида вафот этди

Наманганда “Дамас” уриб юборган аёл вафот этди. Бу ҳақида Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

2021 йил 12 сентябр куни соат 19:30 ларда, Чорбоғ МФЙ Шодлик кўчасида, Наманган туманида яшовчи 1991 йилда туғилган фуқаро “Дамас” русумли автомашинасини бошқариб кетаётган вақтда, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаслик оқибатида йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Натижада, Наманган туманида яшовчи 1962 йилда туғилган аёл бош мия орқа суягини синиши ва бош мия оғир даражадаги лат ейиши ташхиси билан шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 14 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *