ИИБ ходимларини хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб олган фуқароларга чора кўрилди

Жорий йилнинг 20 сентябр куни соат тахминан 22:00 лар атрофида Қарши шаҳри, И.Каримов кўчасида жойлашган “Дори-дармон”МЧЖга қарашли дорихона рўпарасида фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлган. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Аниқланишича, “Шўртан”МФЙда яшовчи фуқаро Х.И ўзининг олдиндан таниши бўлган “Наво” МФЙда яшовчи Л.А ва Ғ.Д лар бир-бирини ҳақоратлаб, ён-атрофдаги шахсларни тинчлигини бузиб, ўзаро жанжал қилаётган вақтида вилоят ИИБ ППХ ходимлари фуқаролар ўртасида ўзаро жанжал содир бўлаётганлигини кўриб, жамоат тартибини сақлаш ҳамда олдини олиш мақсадида фуқароларни олдига борган.

Жанжал қилаётган фуқаролар Л.А., Х.И. ва Ғ.Д лар ИИБ ППХ ходимларини қонуний талабига бўйсунмасдан, ички ишлар органлари ходимлари хизмат кийимини йиртиб, қўлини тишлаб фаол қаршилик кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021-йил 21-сентябрда Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.А. Х.И. ва Ғ.Д.лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинди. Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибда ушланди.

Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Қарши шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *