Коронавирус: кеча юртимизда яна 500 нафардан зиёд кишида коронавирус аниқланди

2021 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 174408 (+513) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғликни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, янги касалланиш ҳолатларининг:
• 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
• 14 нафари Андижон вилоятида,
• 12 нафари Бухоро вилоятида,
• 10 нафари Жиззах вилоятида,
• 7 нафари Қашқадарё вилоятида,
• 4 нафари Навоий вилоятида,
• 13 нафари Наманган вилоятида,
• 37 нафари Самарқанд вилоятида,
• 15 нафари Сирдарё вилоятида,
• 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
• 31 нафари Фарғона вилоятида,
• 15 нафари Хоразм вилоятида,
• 104 нафари Тошкент вилоятида,
• 223 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:
• Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
• Андижон вилоятида 18 нафар,
• Бухоро вилоятида 12 нафар,
• Жиззах вилоятида 12 нафар,
• Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
• Навоий вилоятида 6 нафар,
• Наманган вилоятида 18 нафар,
• Самарқанд вилоятида 36 нафар,
• Сирдарё вилоятида 23 нафар,
• Сурхондарё вилоятида 7 нафар,
• Фарғона вилоятида 35 нафар,
• Хоразм вилоятида 17 нафар,
• Тошкент вилоятида 104 нафар,
• Тошкент шаҳрида 175 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 169371 (+496) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1242 нафарни ташкил қилди.

Leave a comment

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *