Ўзбекнинг териси шунча ҳам қалинми? Шилганлари билан тамом бўлмайдими?


Москвада ишлаётган ўғлим Мисрга авиачипта олибди. Бориш-келиши билан 9969 рублга (130 доллар).
– Дада, сиз ҳам самолётга чипта олинг, Мисрда кўришамиз, – деди ўғлим.
Мен ҳам Тошкентдан Қоҳирага учадиган самолётларга бориш-келиши билан чипта қидирдим ва … топдим.
Нархини қаранг – 115.150 рубль (1526 доллар).


– Ўғлим, мени кечир, мен ҳали Ўзбекистондан Мисрга боролмас эканман, – дедим.
Кейин хафа бўлиб, ўйланиб қолдим.
Нега бунақа? Ўғлим 60 долларга авиачипта олиб, Москвадан Истамбулга бориб келибди . Бизда бир тарафга 600 доллар!
Мана, Мисрга 130 доллар билан бориб келади, биз 1526 доллар беришимиз керак?
Нега? Биз Россия халқидан 12 баравар боймизми?


Нимага бунақа?
Ёки Ўзбекистон самолётлари қиммат бензинда учиб, Россия самолётлари метан газда учадими?
Ўзбекнинг терисини шилиб олаётганлар, қачон теримиз тугаб битишини кўришмоқчими?
Кейин суякларимизни қириб олишни бошлайдиларми?


Сўзимнинг исботи учун Россиядаги авиачипталар нархи ва Ўзбекистон ҳаво йўллари нархи кўрсатилган суратларни илова қиламан, улар TourDom.ru ва https://travel.yandex.ru/ сайтларидан олдинди.

Каримберди Тўрамурод, журналист, ёзувчи