АДУ биносининг тўртинчи қаватидан тушиб кетган ҳомиладор аёл вафот этди

Аввалроқ, Андижон давлат университети “Тарих биноси”нинг 4-қаватидан ҳомиладор аёл тушиб кетганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 4 декабр куни 28 ёшли ҳомиладор аёл Андижон Давлат Университетига ушбу олийгоҳнинг 2-босқич талабасининг оила аъзоси сифатида таъмирлаш ишлари амалга оширилаётган “Тарих” факултетининг биносида бўлиб ўтадиган ота-оналар мажлисига келган. Шунда у бинонинг 4-қаватида уяли алоқа телефон аппаратидан фойдаланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида зиналарнинг тўсиқлари бўлмаганлиги сабабли зинапоядан пастга йиқилган ва оғир тан жароҳати олган эди.

Маълум қилинишича, аёл 9 декабр куни вафот этган. Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Андижон вилояти филиали реанимация бўлимида ишловчи, исми сир қолишини сўраган ходимларидан бири ушбу маълумотни тасдиқлаган. Таъкидланишича, аёл оғир тан жароҳатлари натижасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, 9 декабр куни вафот этган.

Мавзуга доир: Эслатиб ўтамиз, Қарши шаҳридаги тиббиёт техникумида ўқийдиган талаба қиз ўзини 5-этаждан ташлаб, вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.