Ҳаммаси байрамгача(ми)?

Бир халқнинг аҳволини билмоқчи бўлсанг, бозори ва мозорига боқ, дейишади донишмандлар. Мозори вайрон элда тотувлик, бозори беҳаловат юртда тинчлик йўқ, деб ҳисоблашганлар.

Аммо, бугунги тинч кунимизда Қўйлиқ масивида жойлашган бозор аҳлини кимлар нотинч этмоқда? Ушбу савол билан бир неча савдо аҳлини фикрини сўрадик.

Қўйлиқ бозорига кириш қисмида жамоат тинчлигини сақловчи ИИБ ходимлари / Ogoh.uz

– Ўзим деҳқонман. Шу бозорга ул-бул чиқариб, тирикчилик қилиб турамизда. Аммо, бозорни кўчиришса, нима қилар эканмиз, билмайман. Нариги бозор бу ердан узоқ, харидорлар ҳам алмашади. Бу бизга зиён, – дейди исмини беришимизни истамаган киши.

Харидорларда ҳам шундай кайфиятдаги гаплар. “Биз бозор кўчишини истамаймиз. Яқин ҳудуддаги энг арзон, халқ учун ишлаб турган бозор битта шу ўзи. Чекка жойдаги бозор кимга ҳалал беряпти экан, ҳайронмиз” дейишди улар.

Ogoh.uz
Бу бозор минглаб кишиларнинг кунига яраб турганда, бир неча “бели бақувват” кишиларнинг манфаатини кўзлаш қандай демократия экан? / Ogoh.uz
Ogoh.uz

Савдо расталари бўйлаб юрамиз. Сотувчиларнинг “кимсиз?”, “нега суратга олиб юрибсиз?” қабилидаги саволлари орасида “бизни эшитинг” деган сўзлар ҳам бот-бот учрайди. Улар ўз истакларининг инобатга олинишини хоҳлайдилар, холос.

Ogoh.uz
Ogoh.uz

Савдо ходимлари орасида куйиб-ёниб гапирганлар ҳам бўлди. Шулардан бири Муқаддам опа Гавазова.

– Ўн йилдан бери савдонинг ичидаман. Рўзғоримиз шу бозорнинг баракаси билан бутун. Биз бу бозорнинг кўчишини истамаймиз. У ёқда (Ўрта Чирчиқда ҳозирланаётган янги бозор назарда тутилмоқда. Муаллиф) жойлар қиммат. Бу ерда давлат белгилаган арзон нархда сотадиганимиз у ерда ошиши мумкин. Бундан ташқари, қанча

Савдогар Муқаддам Гавазова / Ogoh.uz

фойда кўришимиз ҳам номаълум. Агар бу ердаги нарҳ-наво, имкон у ерда ҳам бўлса, ҳеч ким қарши бўлмас эди. Афсуски, барибир ундай бўлмайди.

Ўтган сафар митинг қилган эдик, мана, Янги йил байрамигача қоладиган бўлдик. Аммо, ҳозирги шартлари билан кўчишга 95% киши қарши. Қолган 5% и “эл нима бўлса, шу” деб турибди, – дейди Муқаддам опа.

Бозода икки томон бўлади – сотувчи ва олувчи. Шу икки томон ҳам истамаётган бу ўзгаришни ўз истагидан қуйи тутувчиларнинг дасти исмонда бўлса керак. Энди буёғини вақт кўрсатади.

Ogoh.uz
Ogoh.uz
Ogoh.uz
Ogoh.uz

Тайёрловчи ва расмлар муаллифи Камолиддин Абдуазиз ўғли