Шавқатсиз ёнғин Намангандаги яна бир оилани вайрон этди

2021 йилнинг 18 декабрь куни соат 02:34 да Учқўрғон туман “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасидаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Наманган ФВБ Матбуот хизматининг хабар бермоқда.

Хабарга кўра, ёнғин ўчириш вақтида хонадон эгасининг куйган ҳолдаги ва ювиниш хонасидан фарзандининг тутунга димиқиб, ҳалок бўлган жасади топилган.

Шунингдек, 106-сонли кўп қаватли уйда яшовчи 6 нафар аёл, 6 нафар эркак ва 4 нафар вояга этмаган ўғил ва қиз болалар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди.

Ёнғин оқибатида яшаш уйиниинг ички қисмидан 40 кв.метр жойи ва уй-рўзғор буюмлари ҳамда қўшнисини яшаш уйини ички қисмидан 10 кв.метр ва 12-хонадоннинг эшиги, уйга кириш йўлак деворлари ёниб зарарланган.

Маълумот ўрнида, Сурхондарёдаги савдо мажмуасида ёнғин содир бўлгани, 2 нафар инсон қурбон бўлгани, 9 нафари эса жароҳат олиб, шифохона жойлаштирилган ҳақида хабар берган эдик.