“Ўзбекконсерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган ҳолати, яъни кийиниши юзасидан Лола Юлдашева билан суҳбат бўлиб ўтгани маълум қилинди.

Хонандага яна бир марта лицензия талаблари эслатилган. Шунингдек, “Ўзбекконсерт” давлат муассасаси барча санъаткорлардан саҳна маданиятига риоя этишларини сўраган.