Музаффар Комилов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Муродович Комилов Президентнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби маълум қилди.

Қайд этилишича, у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори бўлиб қолади.

Маълумот учун, Музаффар Комилов 2018 йил 18 апрелдан бери Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. У муқаддам Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида бошқарма бошлиғи, Тошкент давлат шарқшунослик институти ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетларида проректор лавозимларида фаолият юритган.

Шунингдек, Президент маслаҳатчиси лавозимини эгаллаб келган Шоазим Шоисламович Миноваров Ўзбекистондаги Ислом сивилизасияси маркази раҳбари сифатида фаолиятини давом эттиради.