Бугун Мирзиёев ўтказган йиғилишда кимлар лавозимидан “учди”?

Бугун Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятда Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда Президент бир неча масъулларни огоҳлантирган бўлса, жами 31 лавозимни эгаллаб турган раҳбарларни эгаллаб турган лавозимидан озод қилди.

Кимлар ишдан олинди:

— Ички ишлар вазирининг ўринбосари Н.Тўрахожаев

—Сирдарё ва Навоий вилояти ҳокими ўринбосарлари

—Сирдарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларининг ёшлар сиёсати бўйича ўринбосарлари Ш.Зайниддинов ва Я.Душанов

— Сирдарё вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари

— Жиззах, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари

— Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов

— Миллий гвардиянинг Жиззах ва Сурхондарё вилоятлари бошлиқлари ҳамда Навоий шаҳар қўриқлаш бўлими бошлиғи

— Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари

— Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари

— Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари, Қўқон шаҳар ички ишлар жамоат тартибини сақлаш бўлими командири ўринбосари, Ўзбекистон тумани ички ишлар бўлими бошлиғи

— Фарғона вилоят прокурорининг ички хавфсизлик бўйича ёрдамчиси, вилоят прокуратураси иқтисодий қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи, вилоят прокурорининг вояга етмаганлар ишлари бўйича ёрдамчиси, Риштон тумани прокурори

Хайфсан олганлар:

— Фарғона вилояти прокурори Б.Исмоилов

— Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидов

Синов муддати берилди:

— Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди