Тафаккур вақти: Фаррошнинг маоши

Алишер Навоий «Вақфия» асарида ўз мулкларида хизмат қилувчи ходимларга тайинланган маошларни баён қилган. Унга кўра, масжид-мадрасаларда хизмат қилувчи фаррошга йилига 200 олтин танга берилишини ёзган.

Айнан Навоий даврида ишлатилган тилло танганинг вазни ҳақида аниқ маълумот учрамайди.

Одатда тилло танганинг вазни 4,25 граммга тенг бўлган. Агар Навоий давридаги тилло танга ҳам худди шу вазнда бўлган деб ҳисобланса, у ҳолда фаррошнинг йиллик маоши (2004,25) 850 грамм тиллога тенг бўлади. Бугунги кунда бир грамм тилланинг бозордаги нархи тахминан 300 минг деб олиб, шунга кўпайтирилса, (850300 000) фаррошнинг йиллик маоши 255 миллион бўлади. Яъни фаррошнинг ойлиги 21 миллион 250 мингни ташкил қилган.

… Бу маълумотни ўқигандан кейин кўпчилик ўша фаррошга ҳавас қила бошлаган бўлса, ажаб эмас.