Тафаккур вақти: Фарқимиз нимада?

Аксарият вақтини виртуал оламда ўтказадиган ўспирин бобосидан сўради:

— Бобожон, назаримда, олдинги одамлар бизга нисбатан камроқ илмга эга бўлса-да, биз эришолмаган катта-катта муваффақиятларни қўлга киритишган. Бугун эса, биз интернет, телеграм, фейсбук каби воситалардан ҳар куни юзлаб маълумотларни кузатамиз. Лекин эришган ютуқларимиз нега олдинги кишиларникидай эмас?

— Жуда тўғри айтдинг, ўғлим, — деди бобо вазминлик билан. —Ҳақиқатда биз фақат кузатувчимиз. Улар илмни ҳаётий эҳтиёжлари учун ўрганувчи ва амал қилувчи бўлишган. Ҳар бир илмни ўзларига аталган бебаҳо туҳфа деб қабул қилишган. Ўзлари эга бўлган илмни ҳаёт тарзларига олиб киришган ва ундан унумли фойдаланишган. Бу уларнинг мислсиз муваффақиятларга ундаган.
Ҳозир эса, биз илмни зарқоғозга ўралган ширинлик каби кўрамиз. Зарқоғозни очиб, илмдан аввало ўзимиз баҳраманд бўлишни эмас, уни дарҳол бус-бутунича бошчаларга узатишни кўзлаймиз. Шунинг учун кўпинча илмнинг баракасидан бебаҳра қоламиз.

Авлодлар ўртасидаги катта фарқни англаб етиш учун бобонинг ушбу жавоби ҳаммамизга кифоя қилса керак.