Тафаккур вақти: Ўйинчоқ она

Боласини энагалар қўлида катта қилган она бир куни ўғли билан ўйинчоқ дўконига кирди.
Аёл сотувчи қизга:

— Болам куни билан уйда менсиз вақт ўтказади. Унга шундай ўйинчоқ берингки, менинг йўқлигимни ҳис этмасин, — деди.

Сотувчи қиз ачиниш билан бошини чайқатиб:

— Тушунаман, опа, бизда ўйинчоқ чақалоқ бор, аммо ўйинчоқ она йўқ, — деди.

Манба: «Ҳамма нарса болам учун» китобидан.