Муборак тумани ҳокимига “ҳайфсан” берилди

Бугун вилоят ҳокими раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда фаолиятидаги камчиликлар, тадбиркорлар ва фуқаролар мурожаатларига эътиборсиз қарагани учун Муборак тумани ҳокими Акром Ориповга «ҳайфсан» берилди. Бу ҳақида Қашқадарё вилояти ахборот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Акром Орипов ҳоким лавозимига ўтирганига энди 8 ой бўлган эди.

Бунгача собиқ ҳоким Қарши тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Миришкор тумани ҳокими ўринбосари ҳам 50 000 миқдорида пора олаётганда қўлга тушганлигини ҳақида хабар берган эдик.