Спорт сиёсатдан ҳоли эмас, қарши!

Россия ҳамда Украина ўртасидаги сиёсий қарама-қаршиликдан жабр кўраётган кўплаб соҳалардан яна бири спорт. Ушбу сиёсий воқеалар ортида спортга, асосан футболга, келтирилган зарарларни бир бир кўриб чиқамиз.

Россиянинг Украинага бостириб киргани сабабли “Украина Премер Лигасини” ва бошқа барча турнирлар расман тўхтатилди.

Европанинг нуфузли турнири – Европа Чемпионлар Лигаси 2022-йилда мусобақа финали Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган эди. Куннинг иккинчи қисмида УЕФА расман турнир финалини бошқа шаҳарга кўчиришини маълум қилди.

Полша, Швеция ва Чехия футбол федерациялари ФИФАга берган баёнотида, ЖЧ-2022 саралаш баҳслари Россияда бўлиб ўтмаслигини сўрашган.

Буюк Британия Лондоннинг “Челси” клуби хўжайини Роман Абрамовичга мамлакатда яшашни таъқиқлаб қўйди. Шунингдек, россиялик миллиардер клубга хўжайинлик қилиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди.

“Манчестер Юнайтед” клуби Россия самолёт компанияси бўлмиш “Аэрофлот” билан ҳамкорликни вақтинча тўхтатиб, унинг самолётидаги Манчестерга бўлган рейсни бекор қилди. Клуб куни кеча, УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтган “Атлетико” га қарши баҳс учуб Испанияга учиб келган эди.

Германиянинг “Шалке-04” клуби Россия-Украина муносабатларидан сўнг умумий клуб либосидан “Газпром” ёзувларини олиб ташлашини расман маълум қилган.

Айни воқеалар турфайли Испания баскетбол клуби “Барселона” ва Литванинг “Залгарис” клублари “Евролига” доирасидаги “Зенит” ва “ЦСКА” га қарши баҳслар учун Россияга учишдан бош тортишди.

Шухрат Ҳомидов

Мавзуга оид: