Украиналик абонентларга Россияга қўнғироқ қилиш тақиқланди

Украиналик абонентларга Россияга қўнғироқ қилиш тақиқланди. Бу ҳақда Медуза хабар қилмоқда.

Ушбу қарор тезкор маълумотларнинг Россия ёки Беларусга тушиб қолишининг олдини олиш учун қилинган.

Шунингдек, мобил операторлар сўнгги кунларда харид қилинган сим-карталар россиялик ҳарбийлар томонидан фойдаланилмаслиги учун уларни фаоллаштиришни тўхтатди.