Ўлим хавфини камайтириш учун қанча пиёда юриш керак?

Мутахассислар ўлим хавфини камайтириш учун кунига қанча қадам ташлаш кераклигини аниқлаш устида тадқиқот ўтказдилар.

Ҳисобот натижаларида кунига 10 минг қадам юриш умрни узайтириш учун аниқ бир рақам эмаслиги маълум бўлди.

Аммо тадқиқотчилар томонидан айтилган рақам ҳаракациз турмуш тарзини олиб борадиган одамлар учун бироз куч талаб қилади.

Олимлар тўрт қитъадан ўн минглаб одамлар ҳақида маълумот тўплаган 15 та мавжуд тадқиқотдан маълумотини олишган.

Маълумотлар ўтган йилги тадқиқотни ўз ичига олади, унда 2000 киши қатнашган.

Бир киши учун кунлик қадамларнинг оптимал сони кунига олти мингга яқин эканлигини аниқлаш мумкин; бу сизнинг ёшингизга боғлиқ.

Эволюция узоқ масофаларни босиб ўтишимиз учун физиологиямизни яхшилади. Бизнинг метаболизмимиз, юрак-қон томир саломатлигимиз, суякларимиз, мушакларимиз ва ҳатто руҳий саломатлигимиз ҳаракат таъсирида бўлади.

Ярим аср олдин Япониянинг Ямаса Cлоcк анд Инструмент Cомпанй компанияси 1964 йилда Токио Олимпиадаси сабаб бўлган ажиотаждан фойдаланишга ҳаракат қилди: улар “Манпо-кей” педометрини чиқардилар. Бу сўзма-сўз “10 000 қадам” деган маънони англатади.

Нега 10 000? Бу аслида маркетингдан бўлак нарса эмас эди.

Тадқиқотчиларнинг сўнгги мета-таҳлили Осиё, Австралия, Европа ва Шимолий Америкадан 47 471 нафар катта ёшдагиларнинг саломатлиги ва қадамлар сони бўйича тўпланган маълумотларни ўз ичига олган.

Улар ҳар куни энг кўп қадам ташлаган кишиларнинг 25 фоизида ўлим эҳтимоли худди шу 25 фоиз рўйхатнинг қуйи қисмида жойлашганларга қараганда 40-53 фоизга камроқ эканлигини аниқладилар.

60 ёш ва ундан катталар учун кунига 6 000 дан 8 000 гача қадам ташлаш орқали ўлим хавфини камайтириш мумкин. Кўпроқ пиёда юриш яна бир бошқа имтиёзларни беради.

Энг муҳим ва диққатга сазовор қисми шуки – биз одатдагидан бир оз кўпроқ ҳаракат қилишимиз фойдали эканлиги ҳақда далиллар кўп. Айниқса, жисмоний фаолият билан шуғулланмайдиганлар учун”, – дейди тадқиқот ҳаммуаллифи Аманда Палух.