Зеленский Мариуполдаги туғуруқхона вайрон қилинганига муносабат билдирди

9 март куни рус аскарлари Мариуполдаги туғуруқхона, шунингдек, болалар шифохонасига ҳаво ҳужуми уюштириб, бинолар бутунлай вайрон қилинган. Кўплаб жароҳатланганлар ва қурбонлар бўлган эди.

Украина Президенти Владимир Зеленский ушбу рус ҳарбийлари Мариуполдаги туғуруқ комплексига артиллериядан зарба берганини ваҳшийлик деб атади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram саҳифасида ёзган.

“Мариуполь. Россия қўшинларининг туғуруқхонага тўғридан-тўғри ҳужуми. Вайроналар остидаги одамлар. Болалар вайроналар остида. Бу ваҳшийлик!”, деган Президент.

Шахруза Сатторова тайёрлади