Магистратурага киришда айрим талабалар учун сертификат “мажбурияти” бекор қилинади

Магистратурага киришда айрим талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби ўзгартирилади.

Жумладан,

— таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади;

— соҳа хусусиятидан келиб чиқиб маданият, санъат, спорт, таълим, соғлиқни сақлаш, ишлаб чиқариш, муҳандислик иши, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, архитектура ва қурилиш, физика ва табиий фанлар, транспорт хизматлари йўналишлари бўйича сертификат талаби бир поғона – Б1 даражасига туширилади;

— Сертификат талаби хорижий тиллар йўналишларида C1 даражада, аниқ фанлар, биология, математика, ҳуқуқ, журналистика, ахборот-коммуникация технологиялари ва иқтисодиёт йўналишларида Б2 даражада сақланади.