Тошкентда ИИВ’нинг камерали роботлари ишга чиқди

Тошкент шаҳрида ИИВ томонидан кузатув камералари билан жиҳозланган роботлар ишга чиқарилди.

Қайд этилишича, ушбу роботнинг асосий мақсад ва вазифаси — аҳоли яшаш ҳудудларида ИИВ профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлаш. Робот бир вақтнинг ўзида маҳалла ҳудуди шаҳар туманлари ва қишлоқ ҳудудларида жиноятчиликниолдини олиш тарғибот ишларини олиб боради, ҳудуддаги ҳуқуқбузарликларни қайд этиб, видео тасвирга олинган маълумот профилактика инспекторининг планшетига юборади.

«Робот GPS орқали ҳаракатланади, 180 ва 360 градусда юқори сифатда тасвирга олиш ва қайд этиш камералари билан жиҳозланган. Роботдаги маёқча ҳуқуқбузарликлардан огоҳлантириш учун мўлжалланган. У ҳар қандай об-ҳавода стабил ҳолатда ҳаракатлана олади ва ўзига юклатилган вазифаларни бажара олади. Ҳозирда синовдан ўтиш жараёнида», — дейилади хабарда.