Ўзбекистонда вакцина захираси қанчалиги маълум қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилишича, бугун юртимизга Япониядан гуманитар ёрдам сифатида 201 600 доза AstraZeneca вакцинаси олиб келинган.

«Шундай қилиб Ўзбекистонда фойдаланилаётган вакциналар миқдори 61 470 153 дозага етди.

Улардан:

2 606 080 дозаси AstraZeneca;
41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 341 790 дозаси Sputnik V;
8 580 460 дозаси Moderna;
4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac;
343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 47.3 млн дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнида қўлланилди. Ҳозирда мамлакатимизда короновирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захидаси мавжуд»,- дея маълумот беради ССВ матбуот хизмати.

Рўзматов Йўлдашбой