Қидирувдаги “CAPTIVA” Данғара туманидан топилди

Фарғона вилоятида банкдан олинган қарзи эвазига гаров мулки сифатида кўрсатилган, йўқолиб қолган CAPTIVA автомашинаси топилиб, 91 млн қарз тўлиқ қопланди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати  маълум қилди.

Бюронинг Қўқон шахар бўлими томонидан Фуқаролик ишлар бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 04.09.2021 йил кунги қарорига асосан қарздор Ю.Д.дан ундирувчи “Ҳамкорбанк” АТБ Қўқон филиали фойдасига 91.000.000 сўм қарз ундириш ҳужжати бўйича қарздор огохлантирилган бўлишига қарамасдан банк олдидаги қарзини тўлашни хохламаган.

Давлат ижрочиси томонидан 05.01.2022 йил куни гаров мулки бўлган Ю.Д.га тегишли бўлган “CAPTIVA” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлар давомида 18.04.2022 йил куни “CAPTIVA” автотранспорт воситаси Данғара тумани, Бўриқум МФЙ худудан топилиб давлат ижрочисига топширилди.

“CAPTIVA” автотранспорт воситасини жарима майдончасига олиб кетиш жараёнида қарздор Ю.Д. банк олдидаги 91.000.000 сўм қарзини  тўлиқ тўлади ва ижро иши тамомланди.