Wi-Fi нимаси билан хавфли?

Мобил телефонлар ва планшетларни Интернетга улаш учун роутерлардан фойдаланамиз. Роутер ўзидан соғлиққа катта зарар етказиши мумкин бўлган WLAN сигналларини – электромагнит тўлқинларни чиқаришини биласизми?

Қизиғи, айни вақтда биз технологиясиз ҳам яшай олмаслигимиз ҳақиқат!

Хўш, Wi-Fi ножўя таъсирлари қандай ва улардан қандай ҳимояланиш керак?

Интернетга уланиш учун фойдаланадиган симсиз Wi-Fi тармоғи бугунги кунда деярли ҳамма жойда қўлланилмоқда. Биз симсиз қурилмалардан: мобил телефонлар ва планшетларни Интернетга улаш учун роутерлардан фойдаланамиз.

Роутер ўзидан соғлиққа катта зарар етказиши мумкин бўлган WLAN сигналларини – электромагнит тўлқинларни чиқаради. Биз кўпинча бу ҳақиқатни эътиборсиз қолдирамиз, чунки биз бу ҳақда деярли ҳеч нарса билмаймиз. Бироқ, бутун вақт давомида ушбу сигналлар танага зарар етказишда давом этаверади.

Соғлиқни сақлаш агентлиги томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни исботладики, Wi-Fi роутерлари одамлар ва ўсимликларнинг ўсишига тўсқинлик қилади.

Wi-Fi нинг ножўя таъсирлари:
-Сурункали чарчоқ;
-Қулоқ оғриғи;
-Концентрациянинг етишмаслиги;
-Тез-тез кучли бош оғриғи;
-Уйқу муаммолари.

Биз технологиясиз яшай олмаймиз — бу айни ҳақиқат. Аммо ўзимизни зарарли оқибатлардан қандай ҳимоя қилиш ҳақида кўпроқ билишимиз керак:

— Уйқудан олдин Wi-Fi ни ўчириб қўйинг;
— Ишлатилмаган чоғда Wi-Fi-ни ўчириб қўйинг;
— Уйингиздаги симсиз телефонингизни эски кабеллиси билан алмаштиринг;
— Ошхона ёки ётоқхонага Wi-Fi роутерини ўрнатманг.