Тафаккур вақти: ​​Антиқа саҳоват

– Кечирасиз, ука, мана шу ердан ўтиб кетаётгандим, кўчада юрган экан, сизники эмасми? – сўз бошлади тоза, озода кастюм шим кийиб, қўлида сигир арқонини тутиб олган киши.

– Йўқ, бизни сигиримиз йўқ. -жавоб берди камбағалгина, борига шукур этиб келаётган инсон.

– Мен жуда мажлисга шошиб тургандим, шу сигир сизникида туратурсин, эгаси қидириб келса бериб юборасиз. Кўчада бирор ёққа кетиб қолиб эгаси қидириб юрмасин.

– Хўп, ака майли. Эгаси келиб қолса сизни айтаман, яхши инсон экансиз.

– Майли, мени айтақолинг. Ҳечким сўраб келмаса, ўзим олиб кетаман, майлими? -кулди ҳалиги киши.

– Хўп, ака.
Отасининг ўртоғи унга амаки бўладиган бўлса, жондек жигарига битта сигир ҳадя этса этибди-да. Тағин саҳоват қилишнинг йўлларини қидириб топса ҳам бўларкан-ку. Эртаси тонгда дарвозаси олдида қоғозча топди, шукур билан яшаб келаётган инсон. “Кеча сизга арқонини тутқазган сигирим ўзингизники экан. Сизга Яратганнинг бир туҳфаси эмишки, эгаси қидириб келади деб кутманг. Сигир муборак бўлсин, дўстим!”

© Нуриддин Зиё