Тақаккур вақти: Ориятли дарвеш

Бир дарвеш йўқчилик ўтида ёнар эди, либосининг ямоғи устида ямоқ соларди. Бир киши унга:
— Нега шу ҳолда ўтирасан? Бу шаҳарда жуда саховатли бир киши фақир, бечораларнинг хизматига бел боғлаган. Агар сенинг бу паришон ҳолингни англаса, дарҳол ёрдам қўлини узатади, — деди ва ўша сахий одамдан ёрдам сўрашни тавсия қилди.

Дарвеш у кишига айтди:
— Жим бўл, ҳар кишининг ёнига бориб тиланишдан, эҳтиёжни арз этишдан кўра йўқчиликдан ўлган яхшироқдир.

«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари – 2», 171.