Энди давлат ғаллани бозор нархида сотиб олади ва сотади — Президент

1 июндан бошлаб ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев дон маҳсулотлари корхоналарида трансформация жараёнларининг натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилишида маълум қилди.

Таъкидланишича, фермер ва кластерлар ўзлари етиштирган ғалласини биржа савдоларига олиб чиқишлари учун ҳам барча имкониятлар яратилади.

Шунингдек, давлат бу йил донни 2021 йилгидан икки баравар қиммат нархда сотиб олади.

“Бунда, энг аввало, давлат ресурслари учун сотиб олинадиган 1 тонна буғдой нархи ўтган йилдаги 1 миллион 550 минг сўмдан жорий йил ҳосили учун 3 миллион сўмга, яъни 2 бараварга оширилиши маълум қилинди”- деди Президент.