Сурхондарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Абдурахманов Абдурасул Носиржон ўғли Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати маьлум қилди.

У 1990 йил Наманган вилояти Чортоқ туманида туғилган. 2012 йилда Давлат хавфсизлик хизмати институтини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – юриспруденция, ҳуқуқшунос.

А.Абдурахманов меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати идоралари офицерлари таркибида ҳарбий хизматда меҳнат қилган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йилдан Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси Тезкор бўлинма бошлиғи вазифасида фаолият юритаётган эди.