Жиззахда уч ойлик келинчак тўсатдан вафот этгани айтилмоқда


Ижтимоий тармоқларда сурхондарёлик фуқаро З.Анинг мурожаати тарқалди.

Унда мурожаатчи қизи М.Ани Фориш туманига узатганлиги, орадан 3 ой ўтгач қизини вафот этган ҳолида олиб келиб берганлиги, қизининг вафотига сабабчи бўлган айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишни сўраганлиги ҳақидаги ҳабар тарқалган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Текшириш жараёни Жиззах вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.