Юқоридан яширин садоми ёки Алламжоновча ўйин тактикаси

Жазирама кунлар бошланар экан ҳайдовчилар ўртасида “тонировка” тўловларни арзонлаштириш умуман текин қилиб қўйиш бўйича фикрлар ўртага ташланади, замонавий давлатларнинг аксариятида ушбу хизмат бепул, мақсад эса аҳоли саломатлигини турли хавфлардан сақлаш эканлиги айтилади.

Умуман олганла ҳамма тонировка ҳақида гапирди, лекин умуман ҳеч ким эшитган эмас. Аммо бугун Алламжонов автомашина ойналарини қорайтиришни бепул қилиш бўйича таклиф билдириб чиққач, аҳолида яна умид уйғона бошлади.

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов Telegram’даги каналида автомобиллар ойнасини бепул қорайтиришга рухсат бериш кераклиги ҳақида пост қолдирди.

“Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда ёз жуда иссиқ, гоҳида ҳаддан зиёд ёқимсиз иссиқ бўляпти. Булутли иссиқ кунларда эса бош оғриғига чидаб бўлмайди. Қурғоқчилик кучайиб, бундан бўёғига янада иссиқ бўлса керак.
Шу пайтда агар машина тонировкаси бепул қилинса, бундан ҳамма ҳайдовчилар, йўловчилар миннатдор бўлар эди. Бу ҳам аслида инсон қадрининг бир кўриниши, одамларга бўлган ғамхўрлик намунасига айланар эди деееебббббб ўйлаааааббб ўтирувдим тирбанд йўлда, орқамдан бир машина сигнал чалиб чўчитиб юборди.

P.S. Тонировка текин бўлиши керак!!!” – дея ўз саҳифасида ёзиб қолдирган у.
У ўз постини #яхшиниятяримтонировка деган ҳештег билан якунлаган.

Кўпчилик Алламжонов юқорининг об-ҳавосини яхши билади деб ишонади. Шунинг учун ҳам аксарият фикр билдираётганлар Алламжонов гапидан кейин тонировка борасида нимагадир умид қила бошлашди. Айрим ижтимоий тармоқ фаоллари бу борада президент фармони лойиҳаси тайёрланаётганидан умид билдириб чиқди.

Хўш, ҳақиқатдан тонировка борасида қандайдир ўзгаришлар тайёрланмоқдами? Алламжонов олдиндан “гапнинг учини чиқариб” яна “очко” ишлаяптими?

Ҳозирча жиддий хулоса қилишга эрта, сабаби Алламжоновча “тактика”да кўпинча аҳолини саросимадан тинчлантириш, ҳамма вазият назоратга олинганига ишонтириш кайфияти устунлик қилади.

Тонировка борасида кўп бора чиқиш қилган, ва бунинг учун Алламжоновдан кам қайғурмаган Кушербаев “Соя учун пул тўлаш нима учун ёмон ва хавфли?”, дея ёзган мақоласида анчайин ўринли фикрларни билдириб ўтган эди.

“Бу биринчидан, фуқароларнинг соғлиғиини сақлаш учун ҳаракатларини(терини қуёш нуридан сақлаш) чеклаётган бўлса, иккинчидан, жамиятда бой ва камбағаллар ўртасида сунъий табақалашув олиб келмоқда.

Учинчидан, давлатнинг Конституцияда белгилаб қўйилган ижтимоий адолат принципларидан оғишаётганлигини кўрсатмоқда.

Тўртинчидан, эса солиқ тўловчилар ҳисобига хизмат автомобилларини тонировка қилдириб юрган амалдор ва бошқарувчиларга нисбатан оддий фуқароларда эътироз, ишончликсизлик ва нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Глобал исиш кузатилаётган бир вақтда бу масалани зудлик билан ҳал этмаслик фуқароларда давлатга бўлган ишончни пасайтириб, қўллаб-қувватламаслик кайфиятининг ортишига олиб келиши мукин, дея фикр билдирганди депутат.

Биз эса ҳозирча танганинг иккинчи томонидан хабарсиз ҳолатда кўп сонли аҳолига ҳамоҳанг равишда Алламжоновнинг сўзларида бир “умид чироғи” борлигига ишонгимиз келди. Зеро ёз жазирамаси иссиқ, охирги дарахтларидан айрилиб қолган ёзлари шамолларсиз шаҳар ва қишлоқларда ҳайдовчилар автомашиналарини “Инсон қадри учун” шиорига ва уни амалга оширган кишига раҳмат айта бошқаришига умид қиламиз.