Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ер қимирлаши кузатилди

ФВВ сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг хабарига кўра, бугун, 22 май куни Тошкент вақти билан соат 01:55 да Афгонистонда зилзила содир бўлди.

Магнитуда М=6,1. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпимарказидан Тошкентгача бўлган масофа 6856 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Ер қимирлашининг Ўзбекистон ҳудудига сезилиш кучи қуйидагича:
Сурхондарё: 3 балл, 281 км;
Қашқадарё: 2 балл, 503 км.
Самарқанд: 2 балл, 536.
Жиззах: 2 балл, 567 км.