Айрим ОТМ тегишли йўналишларида сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди

Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йили қабулидан педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМнинг айрим таълим йўналишлари бўйича сиртқи таълим шаклига қабул амалга оширилмайди (жадвалда келтирилган).

Юқоридаги жадвалда кўрсатилмаган педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эгалар қабул қилинади.

Бунда уларнинг педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.