ОТМларга қанча абитуриент ҳужжат топширгани маълум қилинди

ДТМ маълумотларига кўра, онлайн ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 214 232 нафарни ташкил қилди.


Шундан:
395 023 нафари – жорий йил битирувчилари;
819 209 нафари – аввалги йиллар битирувчилари.


Aбитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Кундузги таълим шакли — 612 530 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 565 902 нафар;
Кечки таълим шакли — 27 417 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 383 нафар.


Қайд этилишича, энг кўп абитуриентлар Қашқадарё (140 797), Самарқанд (133 610), Тошкент (116 251), Фарғона (109 938) ва Сурхондарё (106 145) вилоятларида ҳужжат топширишган.