Марсга тушган метеоритларнинг овоз сигналлари аниқланди

NASAнинг Марс билан боғлиқ тадқиқотлари яна бир қадам олдинга силжиди. Мутахассислар Марсга тушган метеоритларнинг овоз сигналларини аниқлашга муваффақ бўлди.

Кўктошларнинг пайдо қилган сейсмик ва акустик тасвирларини эса ўзининг веб-сайтида эълон қилди.

Июль ойида Марсда зилзила ҳодисаси юз берганини аниқлаган “Insight”нинг бу галги омадли юриши ҳам таҳсинга сазовордир.

Тадқиқотчи Рафаел Гаржиа, Марсга тушган кратерларнинг жойлашувининг ҳам аниқланганини алоҳида таъкидлади.

Марс ҳақида янада кўпроқ билимга эга бўлишни истаган олимлар, сайёрадаги энг нозик даражадаги сейсмик қўзғалишларни ҳам аниқлашдан умид қилишмоқда.

Ер юзидаги сингари Марсда ҳам атмосфера ҳосил бўлганида ишқаланиш кучи билан оловли тўпга айланган кўк тошларнинг бутунлай ёниб тугамаган парчалари ерга тушганида сейсмик учқунни пайдо қилади, яъни ўзидан чўғ сачратади.