Огоҳ бўлинг

Қашқадарёда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқарувчилар кластери ташкил этилади

Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрь куни «Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқаришни жадаллаштириш тўғрисида»ги 518-сонли қарори қабул қилинди.

Қарор билан “Чироқчи” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида қуёш сув иситиш ускуналари, қуёш фотоэлектрик панеллари, шамол, биогаз, гидроэлектр қурилмалари ва иншоотларини, электр энергиясини сақловчи аккумуляция тизимлари ва бошқа ёрдамчи жиҳоз ҳамда ускуналарни ишлаб чиқариш кластер усулида ташкил этилади.

Шу муносабат билан қуёш сув иситиш ускуналари ва қуёш фотоэлектрик панелларини ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Solar cluster” кластери иштирокчилари томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати ҳам тасдиқланди.

Таъкидлаш жоизки, кластер доирасида умумий қиймати 38,7 млн долларлик 6 та лойиҳа амалга оширилади ва бунинг натижасида 500 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button