ЖамиятОгоҳ бўлинг

Англияда улкан нилуфар кашф этилди

Англиянинг ботаника боғи архивидаги нотўғри қайд этилган улкан нилуфарнинг аслида бошқа нав эканлиги орадан 177 йил ўтиб, олимлар томонидан кашф этилди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар, бошқа бир навдаги нилуфар деб қайд этилган ўсимликнинг янги тури эканлиги маълум бўлди.

 Ўз номини ўсган жойи — Амазонка денгизига қарашли сув ҳавзаси мавжуд бўлган Боливиядан олган Виктория боливия, 3 метрдан ортиқ барглари мавжудлиги билан дунёнинг энг катта нилуфари рекордини эгаллаб турибди. Нилуфар бўйича дунёнинг етук мутахасисларидан бири Карлос Магделана, ушбу ўсимликнинг анчадан буён яна икки хил нави бўлмиш Виктория амазоника ва Виктория крузианадан ўзгача эканлигини мулоҳаза қилиб юрарди. Фикрига амин бўлиш учун ўсимликларнинг уруғларини ёнма-ён экиб кўриш мумкин деган қарорга келди.

Буни амалга оширганда эса уларнинг турлича, бутунлай бир-бирига ўхшамаслигига гувоҳ бўлишди. Карлос билан бирга изланишлар олиб бораётган ботаник Люсий Смис, кечаю кундуз тиним билмасдан бу уч турнинг чизмаларини чизишга муваффақ бўлди. Нилуфар гули фақат кечаси очилгани сабабли кечаси ҳам тинмасдан ишлашга тўғри келди. “Иллустрация сифатида мен гувоҳ бўлган фарқларга қўшимча равишда уларни чизганимда зеҳнимда нилуфарларнинг янада фарқли томонларини кашф этдим. Балки бироз ошириб юбораётгандирман, лекин янги кашф этилган навнинг энг гўзал гуллардан бири эканига ишончим комил”,— дейди Смис.

Сиз суратда кўриб турган нилуфар уйи, турларни саралаш мақсадида 1852 йилда барпо этилган. 1800 йилларда кашф этилган улкан нилуфарлар табиатнинг мўжизаси эди. Бу турга қиролича Викториянинг номи берилди. Бироқ, янги аниқланаётган кашфиёт, нилуфарларнинг ҳалигача кутилмаган сюрпризлари борлигига ишора қилмоқда. Доктор Алекс Монро “Уч турнинг ҳечбири ҳали яхши ўрганилгани йўқ. Ҳали турларнинг ва ҳажмининг қанчалик ўзгариши мумкинлигини билмаймиз” деди.

Кўпроқ юкланг

Tegishli maqolalar

Back to top button