Турли мавзудаХабарлар

Чет эл валюталарини ноқонуний муомалага киритувчи «валётчик»лар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Яшнобод туманида “Авиасозлар” бозори атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.А. фуқаро Д.га 6 400 АҚШ долларини 70,9 млн сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди.

Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мироншох кўчасида хорижий валюта маблағларини айирбошлаш билан шуғулланиб келган Ф.Ю. фуқаро Ғ.га 3 300 АҚШ долларини 36,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан жами 3 940 АҚШ доллари, 37,5 млн сўм ва 3 000 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.

Худди шундай, Андижон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, марказий деҳқон бозори атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаролар Қ.Ш. ва Қ.Н. фуқаро Г.га жами 200 минг Россия рублини 36,4 млн сўмга сотган вақтларида ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, суриштирув шаклидаги тергов ҳаракатларини олиб борилмоқда.

Кўпроқ юкланг

Ogoh

Агар огоҳсан сен – шоҳсен сен, Агар шоҳсан сен – огоҳсен сен.

Tegishli maqolalar

Back to top button